
Бугун соат 21:36 да Сурхондарё вилоятида 110 кВ Л-Ангор электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчди.
Натижада Сурхондарё вилояти Ангот туманининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда.
Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Истеъмолчилар бошқа манбадан таъминланиш чоралари кўрилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Соат 01-08 вақт билан барча истеъмолчиларга тўлиқ кучланиш берилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати