

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан Наманган вилояти иқтисодий сектори учун муҳим энергетика объектларидан бири бўлган 220/110/10 кВ кучланишли «Қизилравот» подстанциясида режа асосида навбатдаги профилактика ва синов ишлари муваффақиятли амалга оширилди.
⚙️ Техник тадбирлар жараёнида ОВ-110 кВ бўлимидаги элегазли ўчиргич ҳамда ток трансформаторида комплекс кўрик, диагностика ва синов ишлари олиб борилди. Бу орқали ускуналарнинг техник ҳолати чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг ишончли ва хавфсиз ишлаши таъминланди.
Мазкур ишлар натижасида электр тармоқларининг барқарорлиги оширилди, эҳтимолий носозлик ва авария ҳолатларининг олди олинди, ҳамда ҳудуд истеъмолчиларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсад қилинган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!
https://t.me/NamanganMET_Axborot