
Бугун 35/10 кВ кучланишли “Тоғчиён” подстанциясида Т-1 трансформаторида пайдо бўлган носозлик туфайли Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчилар электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилган эди.
Махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилиб, ҳозирда истеъмолчилар электр таъминоти тикланди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Соат 11:58 да “Тоғчиён” подстанциясидаги Т-1 трансформаторига кучланиш берилди.
Айни пайтда 10 кВ кучланишли тақсимлаш тармоқларига навбатма-навбат кучланиш берилмоқда.
35/10 кВ кучланишли “Тоғчиён” подстанциясидан чиқувчи 10 кВ кучланишли барча тақсимлаш тармоқларига кучланиш берилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати