2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли подстанцияларда профилактик тадбирлар олиб борилмоқда
  • 22.01.2026
  • 14

Самарқанд вилоятидаги совуқ об-ҳаво шароити сабабли электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида Филиал тасарруфидаги подстанцияларда қорни тозалаш, техник кўрик ва назорат ишлари кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда.

Жумладан, подстанция ҳудудлари, очиқ тақсимловчи қурилмалар, трансформаторлар ва электр ускуналари атрофида қор ва муз қатламлари тозаланиб, ускуналарнинг иш ҳолати батафсил кўздан кечирилмоқда.

Бажарилаётган тадбирлар об-ҳаво шароитида юзага келиши мумкин бўлган носозлик ва авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек электр тармоқларининг ишончли ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

https://t.me/SamarqandMET_Axborot