
Бугун соат 10:53 да “Ботаника” подстанциясидаги Т-1 трансформатори ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчган эди.
Айни пайтда Т-1 трансформаторининг юкламаси Т-2 га ўтказилган ва аксарият истеъмолчилар электр таъминоти тикланган.
6 кВ кучланишли қурилма таъмирлаш жараёнида. Натижада Мирзо Улуғбек ҳамда Юнусобод туманининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Носозлик тез фурсатда бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланади.
Истеъмолчилардан юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз.
“Ботаника” подстанциясидаги барча носозликлар бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди.
Истеъмолчилардан юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati