2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
Касаба уюшмаси: «Совуқ кунлардаги «қайноқ» эътибор!»
  • 23.01.2026
  • 398

⚡️ Об-ҳаво кескин совиб кетган бугунги кунда энергетиклар хонадонларимизда чироқ ўчмаслиги учун туну кун хизматда. 

✅ Тошкент, Наманган, Жиззах ва Андижон магистрал электр тармоқлари филиали касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари ана шундай фидойи ходимларни кундузги, тонгги ва тунги кўрикларда, узоқ масофали назорат тадбирларида ҳам ёлғиз қолдиришмади.

Айни қорли-қировли кунларда электр узатиш тармоқлари, подстанция ва таъмирлаш устахоналари ҳамда диспетчерлик пультларида ишлаётган ходимларда иссиқ таом ҳамда кофе улашдилар. Бир сўз билан айтганда, бу каби кичик эътибор ишчи-ходимларимизга куч-қувват ва кўтаринки кайфият бағишламоқда. 

Меҳнатингиз учун раҳмат, азиз энергетиклар!

✍️ Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati