2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БРИФИНГ: 22 январь куни истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
  • 23.01.2026
  • 3

Энергетика вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Дилдора Хашимова 22 январь куни истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Кеча, 22 январь куни электр станциялари орқали жами 270,7 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 105 фоиз кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Республика истеъмолчиларига 244,6 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 101 фоиз кўп электр энергияси етказиб берилди. Табиий газ истеъмоли 152,3 млн куб метрни ташкил қилди. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига махсус техникалар ва жамоат транспортлари учун 1,7 млн куб метр табиий газ етказиб берилди.

2 минг 300 тонна (режага нисбатан 109% кўп) суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди. Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига 1 минг 900 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Ҳудудлардаги газ тўлдириш шохобчаларида 6,5 минг тонна суюлтирилган газ захираси яратилган.

Автобензин ва дизель ёнилғиси ҳам аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжини қоплайдиган даражада етказиб берилмоқда. Хусусан, 22 январь куни биржа савдоларига жами 11 845 тонна автобензин ва 15 788 тонна дизель ёнилғиси чиқарилиб, шундан 4 678 тонна бензин ва 624 тонна дизель ёнилғиси сотилган.

Шунингдек, биржа савдоларига 2 190 тонна суюлтирилган газ чиқарилиб, шундан 2 128 тоннаси сотилган.

Кеча электр қурилмаларида юзага келган 14 та, газ таъминотида эса 3 та носозлик авария бригадалари томонидан тезкорлик билан бартараф этилган. Тизим 24/7 режимида кучайтирилган тартибда ишлаб, авария бригадалари томонидан носозликлар бартараф этилган ҳолда таъминотни босқичма-босқич тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Электр таъминотида авариявий ўчишлар: 22 январь куни ноқулай об-ҳаво таъсирида айрим электр тармоқларида носозликлар бўлиб, баъзи ҳудудларнинг электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилган ва улар авария бригадалари томонидан бартараф этилган.

Хусусан, соат 06:30 да Самарқанд вилоятининг Пастдарғом, Оқдарё, Ургут, Нуробот, Қўшрабод, Пайариқ ва Самарқанд туманларидаги айрим истеъмолчилар электр таъминотидан вақтинча узилган. Ушбу носозликлар энергетиклар томонидан соат 11:37 да бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланган.

Соат 07:50 да Жиззах вилоятининг Фориш, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Зомин, Зарбдор туманлари ва Жиззах шаҳрининг айрим истеъмолчилари электр таъминотидан узилган. Ушбу носозлик соат 09:10 дан бошлаб босқичма-босқич тикланиб, 23 январь куни соат 24:05 да барча истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланган.

Соат 08:00 да Сурхондарё вилоятининг Ангор, Бўйсун, Жарқўрғон, Термиз, Музрабод, Қизириқ ва Бандихон туманларининг баъзи ҳудудлари электр таъминотидан узилган. Соат 22:00 да барча истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланган.

Соат 16:27 да Юқори Чирчиқ туманидаги 280 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган. Соат 20:04 да истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланган.

Соат 17:15 да Янгийўл туманидаги 300 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган. Соат 19:12 да истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланган.

Соат 18:06 да Сергели туманининг 5-, 6-, 7-мавзеларидаги 320 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган. Соат 19:19 да истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланган.

Соат 20:25 да Фарғона вилояти Қўштепа, Бувайда, Олтиариқ ва Учкўприк туманларининг айрим ҳудудлари электр таъминотидан узилган. Соат 21:15 дан бошлаб электр таъминоти босқичма-босқич тикланиб, 23 январь куни соат 24:35 да барча истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланган.

Соат 21:37 да Мирзо Улуғбек туманининг Бешкапа кўчасидаги 420 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган. 23 январь куни соат 24:43 да истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланган.

Соат 21:37 да Сергели туманининг Хонобод кўчасидаги 440 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган. Соат 23:37 да истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланган.

Соат 22:2 да Чилонзор туманининг Соҳил бўйи кўчасидаги 390 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган. Соат 22:52 да истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланган.

Соат 22:25 да Яшнобод тумани Тузель ва Илғор кўчаларидаги 380 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган. 23 январь куни соат 24:22 да истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланган.

23 январь куни соат 2:38 да Учтепа тумани 21-даҳасидаги 380 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган. Соат 4:35 да истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланган.

Соат 2:45 да Учтепа тумани 11- ва 12-даҳаларидаги 440 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган. Соат 6:18 да истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланган.

Соат 2:45 да Учтепа тумани 13-даҳасидаги 360 та истеъмолчи электр таъминотидан узилган. Соат 4:35 да истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланган.

Табиий газ таъминоти бўйича: 22 январь куни соат 13 да Бектемир тумани Гулбоғ маҳалласидаги газ қувурига юкмашинаси тегиб кетиши натижасида қувурга шикаст етказилган. Оқибатда ҳудуддаги 170 та хонадонда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган. Ушбу носозлик авария бригадалари томонидан соат 16:00 да бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг табиий газ таъминоти қайта тикланган.

Соат 13:15 да Чилонзор тумани Навбаҳор маҳалласидаги газ қувурига дарахт синиб тушиши натижасида қувурга шикаст етказилган. Оқибатда ҳудуддаги 128 та аҳолида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган. Соат 15:20 да носозлик бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг табиий газ таъминоти қайта тикланган.

Соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ туманининг “Ким Пен Хва” маҳалласидаги газ қувурига юкмашинаси тегиб кетиши натижасида қувурга шикаст етказилган. Оқибатда ҳудуддаги 310 та аҳоли ҳамда 8 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган. Соат 17:00 да носозлик бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг табиий газ таъминоти қайта тикланган.

Электр ва газ таъминоти корхоналарида жами 1 минг 479 та махсус бригада ташкил этилган, ушбу бригадалар таркибида 7 минг 596 нафар ишчи-ходим жойларда кечаю кундуз фаолият юритиб бормоқда.

Манба: https://gov.uz/ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati