
⚡️ БЎШ ИШ ЎРНИ: Жаҳон банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳига SCADA етакчи дастурчи муҳандис
⇒ ТАЪЛИМ:
Олий маълумот: Электр муҳандислиги, автоматлаштириш ва бошқарув тизимлари, телекоммуникациялар, компьютер муҳандислиги ёки шу каби тегишли техник соҳада бакалавр даражаси ёки ундан юқори. Билим даражаси (битирувчи рейтингида Топ10)
❗️ ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ:
• Лойиҳа менежерига электр энергетикаси тизимини рақамлаштиришга қаратилган лойиҳалар (SCADA, телекоммуникация, оптик толали алоқа) доирасида кундалик фаолиятни мувофиқлаштириш ва ижросини назорат қилишда кўмаклашиш;
• Техник хужжатлар, ишланмалар, ечинмалар брошуралари орқали кундалик билимни ошириш, шунингдек, замонавий ишланмалар, ечинмалар ва протокол-стандардларни давомий ўзлаштириш ва ўрганиш орқали янги кўникмалар шакллантириш;
• Техник хужжатлар, лойиҳа ҳужжатларини, жумладан иш жадваллари, йиғилиш баённомалари, вазифалар ижросини назорат қилиш рўйхатлари, расмий ёзишмалар ва даврий ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда юритиш;
• Пудратчилар, консалтинг компаниялари ва ички бўлимлар билан бажарилмаган вазифалар ва топшириқлар бўйича мунтазам алоқада бўлиш ва координация қилиш;
• Пудратчилар томонидан тақдим этилган техник ҳужжатларни (чизмалар, техник талаблар, синов ва қабул қилиш ҳисоботлари ва бошқалар) кўриб чиқиш ва таҳлил қилишда иштирок этиш;
• SCADA, телекоммуникация, подстанция автоматлаштириш ва оптик толали алоқа тизимларини жорий этиш жараёнини мониторинг қилишда иштирок этиш;
• Зарур ҳолларда объектларга чиқиш, заводларда текширувлар (FAT), объектда қабул қилиш синовлари (SAT) ва бошқа техник тадбирларда қатнашиш;
• Шартномаларни бошқариш бўйича иштирок: шартнома қонунчилиги, харид сиёсати ҳамда халқаро молиявий институтлар (Жаҳон банки) лойиҳалари доирасидаги шартномаларни тушуниш.
⇒ АМАЛИЙ КЎНИКМАЛАР:
• Таҳлилий фикрлаш ва тизимли ёндашув;
• Стратегик қарорлар қабул қилиш қобилияти;
• Юқори масъулият ва аниқликка интилиш;
• Жамоада самарали ишлаш ва етакчилик қобилияти;
• Ахборотни тез таҳлил қилиш ва тўғри хулосалар чиқариш кўникмаси.
⇒ ЭЛEКТРОН ДАСТУРЛАР:
Excel, Word, PowerPoint – мукаммал даражада билиши зарур;
⇒ ЧEТ ТИЛИ: Инглиз тили (IELTS>=6.5 ) ва рус тилини мукаммал билиши зарур.
❗️ ТАЛАБЛАР:
• SAS/RTU (АСУ-ТП) бўйича камида 2 йиллик иш тажрибаси (лойиҳалаштириш ишлари, хусусан чизмалар, архитектуралари, протоколлар ва/ёки сигналлар конфигурацияси ва подстанция адаптация ишларида);
• Электр энергетика узатиш тармоғини хусусан, юқори кучланишли подстанция, линиялар бўйича билимга эга бўлиши;
• OT (operational technology) , контроллерлар, CT/VT, Marshalling Кабинет, Merging Unit ларни яҳши билиши (афзаллик).
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-66-15. 71-236-62-27
▪️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
▪️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати