
Бугун соат 09:30 да Хоразм вилоятида 110 кВ кучланишли Л-Ургенч-1 электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчди.
Натижада Ургенч шаҳри ва туманининг айрим истеъмолчилари электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, истеъмолчилар бошқа манбадан таъминланиш чоралари кўрилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Хоразм вилоятида 110 кВ кучланишли Л-Ургенч-1 электр узатиш тармоғида содир бўлган носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati