2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Хадикент» подстанциясида профилактик таъмирлаш ишлари амалга оширилди
  • 27.01.2026
  • 15

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан Янгиқўрғон туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Хадикент» подстанциясида муҳим техник таъмилаш ишлар амалга оширилди.

⚙️ Ушбу жараёнда Т-1 трансформаторидаги маънан ва жисмонан эскирган, техник ресурслари тугаган қурилма тўлиқ янгисига алмаштирилди. Бу ишлар, аввало, куз-қиш мавсумида электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, генерация жараёнида ҳосил бўладиган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга узлуксиз ва ишончли етказиш мақсадида амалга оширилди.

⚡️ Бундан ташқари, янгиланган ускуналар тўлиқ техник синовлардан ўтказилиб, подстанция иш фаолиятининг хавфсизлиги ва самарадорлиги оширилди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/NamanganMET_Axborot