

⚠️ Куз-қиш мавсуми келиши билан ҳамюртларимиз хонадонларини иситишнинг турли йўлларидан фойдаланишга ҳаракат қилишади. Яъни истеъмолчилар қишдан чиқиш учун ўзларига қулай, нисбатан арзон йўлларни излашади. Кўпинча эҳтиётсизлик ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик оқибатида мамлакатнинг турли бурчакларида ёнғин билан боғлиқ фожиалар содир бўлади.
✅ Шундай экан бу борадаги айрим маълумотларни билиб қўйиш фойдадан ҳоли бўлмайди.
♦ Ис гази (углерод оксиди) — табиатда энг кўп тарқалган заҳарли газлардан бири бўлиб, рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз. Кимёвий формуласи — CO. Уни «тилсиз ёв» деб ҳам аташади.
Қазиб олинган ёқилғининг тўлиқ ёнмаслиги — ис газининг бош манбаи ҳисобланади!
Ис гази асосан кўмир, табиий газ ва бошқа ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслигидан ҳосил бўлади. Нафас олиш жараёнида ҳаво таркибида ис гази миқдори 0,1% дан ошса хавфли. Бу ўлимга сабаб бўлиши мумкин! Ис гази организмга тушганда, у қон таркибидаги кислород ташувчи эритроцитлар фаолиятини издан чиқаради, аниқроғи кислородни тана бўйлаб ҳаракатланишини чеклайди. Натижада, инсон ҳушини йўқотиб, қайта ўзига келмаслиги мумкин.
⁉️ ИС ГАЗИДАН САҚЛАНИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
⇒ Мутахассислар тавсия этишади:
1️⃣ Ҳар йили иситиш мавсумидан олдин дудбўрон, ҳаво алмашиш (вентиляция) каналлари, иситиш жиҳозлари ва ускуналари созлигини тегишли ташкилот мутахассислари текширувидан ўтказиш лозим.
2️⃣ Носоз деб топилган газ жиҳозлари ва иншоотлари тўлиқ таъмирланиб, соз ҳолатга келтирилмагунича, улардан иситиш мақсадида фойдаланмаслик лозим.
3️⃣ Ёпиқ бинода очиқ оловдан иситиш мақсадида фойдаланилмаслик зарур.
⚠️ Ушбу хабарни улашинг ва инсонлар ҳаётини асранг!
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати