2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Наманган вилояти: "Бахт" подстанцияси қурилмасидаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилари электр таъминоти тўлиқ тикланди
  • 28.01.2026
  • 15

Бугун соат 05:58 да Наманган вилояти "Бахт" подстанциясидаги 10 кВ кучланишли қурилма фавқулодда ўчган эди.

Натижада 1,5 МВт қувват истеъмол қилган истеъмолчилари электр таъминотида узилишлар кузатилди. 

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, истеъмолчиларни бошқа манбадан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 07:55 да "Бахт" подстанцияси қурилмасидаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилари электр таъминоти тўлиқ тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз. 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati