2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Андижон вилояти: 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғидаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди
  • 28.01.2026
  • 20

Бугун соат 06:38 да Андижон вилоятидаги 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчди..

Соат 07:21 да истеъмолчиларнинг 14 МВт қувватдаги қисмига бошқа манба орқали кучланиш берилди.

Ҳозирда 15 МВт қувват истеъмол қилган истеъмолчилар электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда. 

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 11:20 да 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғидаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди. 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз. 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati