2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Самарқанд вилояти: 110 кВ кучланишли Л-СФЗ-3, Л-СФЗ-4 электр узатиш тармоқларидаги носозликлар бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди
  • 28.01.2026
  • 7

Бугун соат 9:40 да Самарқанд вилоятида 110 кВ кучланишли Л-СФЗ-3, Л-СФЗ-4 электр узатиш ҳаво тармоқлари фавқулодда ўчди.

Натижада  Пастдарғом ва Нуробод туманларининг айрим қисмларидаги истеъмолчилар электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда. 

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, истеъмолчиларни бошқа манба орқали таъминлаш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 12:08 да 110 кВ кучланишли Л-СФЗ-3 электр узатиш тармоғига кучланиш берилди. Истеъмолчиларнинг аксарияти қисми электр таъминоти тикланди.

Айни пайтда 110 кВ кучланишли Л-СФЗ-4 электр узатиш  тармоғида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда. 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 13:38 да 110 кВ кучланишли Л-СФЗ-4 электр узатиш тармоғига кучланиш берилди. Истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati