2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БРИФИНГ: 27 январь куни истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар
  • 28.01.2026
  • 7

Энергетика вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Дилдора Хашимова 27 январь куни истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Кеча, 27 январь куни электр станциялари орқали жами 269,4 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Республика истеъмолчиларига 246,5 млн кВт·соат электр энергияси етказиб берилди.

Табиий газ истеъмоли 145,7 млн куб метрни ташкил қилди. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига махсус техникалар ва жамоат транспортлари учун 2,2 млн куб метр табиий газ етказиб берилди.

2 минг 300 тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди. Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига 2 минг 300 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Ҳудудлардаги газ тўлдириш шохобчаларида 6,3 минг тонна суюлтирилган газ захираси яратилган.

Автобензин ва дизель ёнилғиси ҳам аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжини қоплайдиган даражада етказиб берилмоқда. Хусусан, 27 январь куни биржа савдоларига жами 12 минг 949 тонна автобензин ва 20 минг 507 тонна дизель ёнилғиси чиқарилиб, шундан 5 минг 711 тонна бензин ва 5 минг 570 тонна дизель ёнилғиси сотилган.

Шунингдек, биржа савдоларига 2 минг 70 тонна суюлтирилган газ чиқарилган ва 2 минг 10 тонна ҳажмда сотилган.

Кеча электр қурилмаларида юзага келган 11 та, газ таъминотида эса 1 та носозлик авария бригадалари томонидан тезкорлик билан бартараф этилган. Тизимда 24/7 режимида кучайтирилган тартибда иш олиб борилмоқда.

Электр ва газ таъминоти корхоналарида жами 1 минг 479 та махсус бригада ташкил этилган, ушбу бригадалар таркибида 7 минг 596 нафар ишчи-ходим жойларда кечаю кундуз фаолият юритиб бормоқда.

Қорли кунлар бўлса ҳам, уйингизда илиқлик ва хотиржамлик ҳукм сурсин, азиз юртдошлар! Биз эса сиз учун доимо хизматдамиз.

Манба: https://gov.uz/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati