2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ: Бугун, 29 январь куни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
  • 29.01.2026
  • 13

#Жамоатчилик_кенгаши

Унда ёқилғи-энергетика тизимида 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, 2026 йилга мўлжалланган устувор вазифалар муҳокама этилди

Шунингдек, қиш мавсумида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан узлуксиз ва барқарор таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Муҳокамаларда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими, Call-марказлар фаолиятини такомиллаштириш, соҳада мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари бўйича очиқ мулоқот олиб борилди. Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан бир қатор таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.
Йиғилишда 2026 йил учун Жамоатчилик кенгаши нинг иш режаси тасдиқланиб, унга мувофиқ фаолиятни тизимли равишда ташкил этиш белгиланди. Шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш бўйича таклиф билдирилди.
Йиғилиш якунида билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни белгиланган тартибда инобатга олиш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш лозимлиги алоҳида таъкидланди. 
Шунингдек, Жамоатчилик кенгаши йиғилишларини ўтказиб бориш, шу орқали соҳадаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш ҳамда жойлардаги энергетика объектларида ўрганишлар ва мониторинг ишларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Манба:  https://t.me/minenergy_uz/19020

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati