2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Коррупцияга қарши курашиш
Коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича навбатдаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди
  • 29.01.2026
  • 68

Бугун, 2026 йил 29 январь куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг “Магистралтармоққурилиш” филиалида раҳбар ва ходимларга тизимда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда бу каби салбий иллатга йўл қўймаслик, шунингдек, қонун бузилиш ҳолатларига чек қўйиш мақсадида масъул ходимлар иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

✔️ Ушбу тадбирни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати бошлиғи Алишер Рахмонов олиб борди. Унда ҳамда хизмат ходими Зокир Хакимов ҳам иштирок этди.

Тадбирда соҳада ноқонуний хатти-ҳаракатларга барҳам бериш, коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш, ходимларда поклик, ҳалоллик, шаффофлик ва қонунчиликка қатъий риоя этиш маданиятини шакллантириш ҳамда иш фаолияти давомида ходимлар ўртасида маиший коррупцияга йўл қўймаслик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

⚡️ Тадбир якунида коррупциянинг нафақат давлат ва жамият, балки ҳар бир фуқаро ҳаётига моддий ҳамда маънавий зарар етказиши таъкидланиб, бундай салбий ҳолатларни олдини олишда ҳар бир раҳбар ва ходимнинг шахсий масъулияти эканлиги қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ фаолиятида коррупция ҳолатлари аниқланганда боғланиш учун махсус рақам: +998-71-208-5641. Шу билан бирга, алоҳида телеграм канал ва унинг бот (муҳокама) гуруҳи очилган.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati