

2026 йил 27–28 январь кунлари “Ўзбекистон Республикасининг углерод-нейтрал иқтисодиётга ўтиш даврида гендер сезгирлик ва адолатли ўтиш бўйича йўл харитаси” тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда ёқилғи-энергетика тизимида фаолият юритаётган ташкилотларда гендер сиёсатини амалга ошириш учун масъул бўлган ходимлар иштирок этди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан БМТнинг Аёллар тузилмаси (UN Women) билан ҳамкорликда ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида ташкил этилди.
Тақдимот давомида йўл хаританинг дастлабки баҳолаш натижалари тақдим этилиб, энергетика соҳасида гендер тенглигини таъминлаш ҳамда инклюзив «яшил» ривожланишни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий механизмлар атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбирда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятидан вакиллар фаол иштирок этишди.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/19024
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати