
Тошкент шаҳрида жойлашган «Астрономик» подстанциясидаги Т-2 трансформатори ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда таъмирга чиқарилди.
Натижада мазкур энергетика объекти орқали таъминланувчи истеъмолчилар (8 МВт) электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда.
Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда ва қисқа фурсатларда носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Соат 13:56 да «Астрономик» подстанциясидаги орқали таъминланувчи истеъмолчилар электр таъминотида бошқа манбага ўтказилиб, электр таъминоти қисман тикланди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Соат 15:12 да «Астрономик» подстанциясидаги орқали таъминланувчи истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати