2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: 220/110/10 кВ кучланишли «Феруз» подстанциясида профилактика ишлари олиб борилди
  • 02.02.2026
  • 37

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Феруз» подстанциясида электр қурилмаларининг ишончли ва сифатли ишлашини таъминлаш мақсадида профилактика ишлари амалга оширилди.

⚙️ Жумладан, подстанциянинг 10 кВ кучланишли ТБМ-1 ячейкасида техник хизмат кўрсатиш жараёнида мой алмаштириш ишлари бажарилди. Ушбу ишлар амалдаги техник меъёрлар ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда сифатли тарзда олиб борилди.

⚡️ Профилактика тадбирлари электр ускуналарининг хизмат муддатини узайтириш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларга барқарор электр энергияси етказиб беришни таъминлашга хизмат қилади. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot