
Бугун соат 05:14 да Тошкент шаҳридаги 35 кВ кучланишли Л-4-Ю электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди.
Натижада Чилонзор ва Яккасарой туманларининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчилар электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда.
Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда ва қисқа фурсатларда носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Бугун соат 05:47 да ўчган ҳудудлар электр таъминоти бошқа манбага ўтказилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati