2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Акциядорлик жамиятида Коррупцияга қарши кураш бўйича ИСО 37001:2016 халқаро сертификатни топшириш маросими бўлиб ўтди
  • 02.02.2026
  • 37

Бугун, 2026 йилнинг 2 февраль куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ кичик мажлислар залида Коррупцияга қарши бошқарув тизими (ИСО 37001) бўйича сертификатни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда «CERT International» ташкилотининг бош аудитори Алишер Акмалджанович Алимов иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу (ИСО 37001) сертификат Жамиятнинг Халқаро имиджини белгилаши билан биргаликда, порахўрликни олдини олиш, аниқлаш ва унга қарши курашишда ёрдам берадиган халқаро стандарт бўлиб, коррупцияга қарши самарали тизимни жорий этиш, қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш учун талаблар ва кўрсатмалар белгилайди.

▶️ Батафсил 

✅ Ушбу стандарт барча турдаги ташкилотлар (давлат, хусусий, нотижорат) учун мос келади ва коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш, шаффофликни ошириш ҳамда қонунларга риоя қилишни таъминлашга қаратилган. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati