
Бугун соат 08:58 да Хоразм вилоятида 110 кВ кучланишли Л-Хазорасп-1 электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчди.
Натижада Хонқа, Боғот, Хазорасп ва Тупроққалъа туманларининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда.
Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, истеъмолчиларни бошқа манба орқали таъминлаш чоралари ҳам кўрилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Айни пайтда жами ўчган 40 МВт истеъмолчидан 30 МВт қувватга тенг истеъмолчилар электр таъминоти бошқа манбалардан орқали таъминланди. 110 кВ кучланишли Л-Хазорасп-1 электр узатиш тармоғида таъмирлаш-созлаш ишлари давом этмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Соат 11:55 да 110 кВ кучланишли Л-Хазорасп-1 электр узатиш тармоғидаги таъмирлаш ишлари якунланиб, кучланиш берилди. Барча истемолчилар таъминоти тўлиқ тикланди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati