2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Қашқадарё вилояти: Л-Кон-1 ҳамда Л-Кон-2 электр узатиш ҳаво тармоқларидаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланди
  • 02.02.2026
  • 28

Бугун соат 22:04 да Қашқадарё вилоятида 35 кВ кучланишли Л-Кон-1 ҳамда Л-Кон-2 электр узатиш ҳаво тармоқлари фавқулодда ўчди.

Натижада  Деҳқонобод  туманидаги ишлаб чиқариш истеъмолчисининг электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда. 

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. шунингдек, истеъмолчи бошқа манба орқали таъминлаш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 23:32 да билан 35 кВ кучланишли Л-Кон-1 тармоғи ишга киритилди.

Истеъмолчилар электр таъминоти тикланмоқда.

Соат 23:39 да истеъмолчи электр таъминоти тўлиқ тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati