2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКА ВАЗИРЛИГИ: Қуёш панеллари ўрнатганларга 209 млрд сўмдан зиёд субсидия берилган
  • 03.02.2026
  • 9

#қуёшли_хонадон

Қуёш панеллари ўрнатганларга 209 млрд сўмдан зиёд субсидия берилган

2025 йилда 45 381 нафар жисмоний шахс электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 209 млрд 201 млн сўм давлат буджетидан субсидия олди

Субсидиянинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:
⇒ Хоразм вилояти – 55,4 млрд сўм;
⇒ Қорақалпоғистон Республикаси – 29,1 млрд сўм;
⇒ Бухоро вилояти – 25,7 млрд сўм.

► Субсидия қандай олинади? 

► Субсидияни “Солиқ” мобил иловаси “Кэшбек ва имтиёзлар” хизматининг  “Қуёшли хонадон” бўлимидаги “Картага пул ўтказиш” ойнаси орқали банк картасига ўтказиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 апрелдан “Қуёшли хонадон” дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт•соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган.

⇒ Қайта тикланувчи энергия манбалари учун имтиёзлар 

Манба:  https://t.me/minenergy_uz/19058

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati