2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Тошкент шаҳри: 35 кВ кучланишли Л-Астрономик электр узатиш тармоғидаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди
  • 03.02.2026
  • 23

Бугун соат 07:42 да Тошкент шаҳрида жойлашган «Ботаника» подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли Л-Астрономик электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди.

Натижада мазкур энергетика объекти орқали таъминланувчи Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари (12 МВт) электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда. 

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда ва қисқа фурсатларда носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланади.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 13:18 да Тошкент шаҳрида жойлашган «Ботаника» подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли Л-Астрономик электр узатиш тармоғидаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati