2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Қашқадарё вилояти: Л-Яккабоғ-2 электр узатиш ҳаво тармоғидаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминотида тўлиқ тикланди
  • 07.02.2026
  • 8

Бугун соат 18:51 да Қашқадарё вилоятида 110 кВ кучланишли Л-Яккабоғ-2 электр узатиш ҳаво тармоғи фавқулодда ўчди.

Натижада  Қамаши, Яккабоғ, Шаҳрисабз, Китоб туманларининг айрим ҳудудлари истеъмолчиларининг электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда. 

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, истеъмолчиларни бошқа манба орқали таъминлаш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 21:20 да 110 кВ кучланишли Л-Яккабоғ-2 электр узатиш ҳаво тармоғидаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминотида тўлиқ тикланди. 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati