2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Жиззах вилояти: 110 кВ кучланишли Л-Янгиқишлоқ электр узатиш тармоғи истеъмолчиларининг электр таъминоти истеъмолчилари электр таъминоти бошқа манбалар орқали тикланди
  • 09.02.2026
  • 3

Бугун соат 12:53 да Жиззах вилоятида 110 кВ кучланишли Л-Янгиқишлоқ электр узатиш ҳаво тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди.

Натижада "Нурафшон" подстанцияси орқали таъминланган айрим истеъмолчиларининг электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда. 

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, истеъмолчиларни бошқа манба орқали таъминлаш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 13:20 да "Нурафшон" подстанцияси орқали таъминланган — Фориш туманининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминоти бошқа манбалар орқали тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati