2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли энергетика объектларининг ўтказувчанлик қуввати оширилмоқда
  • 09.02.2026
  • 12

Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш, уларни ривожлантириш, подстанцияларни эксплуатация қилиш, электр энергиясини етказиб бериш, шунингдек, давлатлараро транзит ва ҳамкорликни амалга ошириш — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг асосий фаолият йўналишларидан ҳисобланади.

⚡️ 110/6 кВ кучланишли «Тозабулоқ» подстанциясидаги носозлик аломатлари аниқланган Т-1 трансформатори ўрнига қуввати 6.3 МВА бўлган трансформаторни ўрнатиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

⚙️ Айни пайтда подстанцияда демонтаж, монтаж ва созлаш ишлари малакали мутахассислар томонидан техник хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда олиб борилмоқда. Ушбу ишлар электр таъминотининг ишончлилигини ошириш ҳамда истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга қаратилган. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали 

http://t.me/XorazmMET_Axborot