2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Қорақалпоғистон Республикаси: 10/10 кВ кучланишли "Дауқара" подстанциясидаги носозлик бартараф этилиб, меъёрий схема тикланди
  • 10.02.2026
  • 12

Бугун соат 01:20 да Қорақалпоғистон Республикаси, Тахтакўпир туманида жойлашган 110/10 кВ кучланишли "Дауқара" подстанциясидаги 1-сонли трансформатор ҳимоя тизимидан фавқулодда ўчган эди.

Натижада Тахтакўпир тумани айрим истеъмолчиларининг электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилди. Шунингдек, тезкорлик билан истеъмолчиларни бошқа манба орқали таъминлаш чоралари кўрилди.

Орадан бирмунча вақт ўтиб, соат 12:26 да махсус бригада томонидан содир бўлган носозлик бартараф этилиб, меъёрий схема тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз. 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati