
Бугун соат 04:53 да Қашқадарё вилоятида 110 кВ кучланишли Л-Қорахитой-2 электр узатиш ҳаво тармоғи ҳимоя тизими орқали фавқулодда ўчган эди.
Натижада Косон туманининг айрим истеъмолчилари электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда.
Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, истеъмолчиларни бошқа манба орқали таъминлаш чоралари ҳам кўрилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Соат 14:29 да 110 кВ кучланишли Л-Қорахитой-2 электр узатиш ҳаво тармоғида аниқланган носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминотининг меъёрий схемаси тикланди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати