

Қамаши туманида туғилиб ўсган, бутун меҳнат фаолияти давомида Қашқадарё вилоятида электр энергияси соҳаси ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган, раҳбарлик лавозимларда самарали хизмат қилган, Президентимиз томонидан бир қатор давлат мукофотлари билан тақдирланган таниқли мутахассис — Эркин Намозовнинг вафот этгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.
Марҳум Қашқадарё вилояти электр энергетикаси тизимини мустаҳкамлаш, соҳада барқарор иш фаолиятини таъминлаш, муҳим лойиҳаларни амалга оширишда жонкуяр мутахассис сифатида фаол иштирок этган. Унинг касбий салоҳияти, масъулияти ва фидойилиги ҳамкасблари ҳамда кенг жамоатчилик ўртасида катта ҳурмат-эътибор қозонган эди.
Эркин Намозовнинг ёрқин хотираси энергетиклар жамоасида, яқинлари ва уни билган барча инсонлар қалбида абадий сақланиб қолади.
Марҳумнинг оила аъзолари, яқинларига "Ўзбекисон МЭТ" АЖ жамоаси номидан чуқур таъзия билдирамиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati