

Бугун, 2026 йил 11 февраль куни, Тошкент шаҳри, Олмазор туманида Бош прокуратура ҳамда Энергетика вазирлиги ва тизим ташкилотлари иштирокида манзилли ўрганиш ҳамда энергетика объектларида олиб борилаётган модернизация-реконструкция лойиҳаларига оид тақдимотлар тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т.Йўлдошев иштирок этиб, истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан узлуксиз таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, жисмонан ва маънан эскирган ускуна ҳамда жиҳозларни янги, замонавийларига алмаштириш жараёнлари, шунингдек. технологик йўқотишларни камайтириш, энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги, электр энергияси ва табиий газ истеъмолчиларининг мурожаатларига оид сўровларни тезкор ҳал этишда инновацион технологиялардан фойдаланишга қаратилган ишланмалар тақдимоти билан танишди.
⚡️Мисол учун, Ишчи гуруҳ аъзолари Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги юқори кучланишли энергетика объектлари, хусусан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги 110/10/6 кВ кучланишли "Выстовочная" подстанциясида олиб борилаётган модернизация дастури билан танишдилар.
► Маълумот ўрнида: Мазкур энергетика объектида юклама билан ишлаётган 2 дона 25 000 кВА қувватли трансформаторлар айни пайтда ҳар бири 40 000 кВА қувватли янги ва замонавий трансформаторларга алмаштирилмоқда. Бу орқали мазкур ҳудуд электр таъминотининг ишончлилиги бирмунча оширилади.
► Шунингдек, Ишчи гуруҳ аъзолари маҳаллалардаги трансформатор пункти ҳамда газ тақсимлаш қурилмасида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси («Ўзэнергоинспекция»), "Ҳудудий электр тармоқлари" ҳамда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ташкилотларининг тақдимотлари билан танишдилар. Энергетика соҳасига татбиқ этилаётган янги ишланмаларни кенг жорий этиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.
► Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т.Йўлдошев томонидан Ишчи гуруҳ аъзоларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати