2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан профилактика ишлари олиб борилди
  • 12.02.2026
  • 16

⚡️ Электр таъминоти барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110 кВ кучланишли Л–Сирдарё–2 ҳамда 35 кВ кучланишли Л–Марказ–2 ҳаво электр узатиш линияларида профилактика ишлари амалга оширилди.

Мазкур ишлар давомида:

✔️ техник носоз ҳолатга келган изоляторлар алмаштирилди;

✔️ электр тармоқларида авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қушлар қўнишига қарши махсус мослама (ППЗ) лар ўрнатилди.

✔️ Профилактика тадбирлари малакали мутахассислар томонидан амалдаги техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда бажарилди.

Мазкур ишлар электр узатиш линияларининг узоқ муддатли ва барқарор ишлашини таъминлаш, шунингдек, истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади. 

Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot