2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Тошкент шаҳри: 35 кВ кучланишли Л-ЗИПС-1 электр узатиш кабель тармоғидаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди
  • 12.02.2026
  • 4

Бугун соат 10:12 да Бектемир туманида 35 кВ кучланишли Л-ЗИПС-1 электр узатиш кабель тармоғи фавқулодда ўчди.

Натижада Бектемир тумани айрим истеъмолчиларининг электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда. 

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, истеъмолчиларни бошқа манба орқали таъминлаш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 12:20 да 35 кВ кучланишли Л-ЗИПС-1 электр узатиш кабель тармоғидаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди. 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat