
Бугун соат 11:15 да Тошкент шаҳридаги «Бектемир» подстанциясининг 10 кВ кучланишли қурилмаси фавқулодда ўчди.
Натижада Бектемир туманининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда.
Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, истеъмолчиларни бошқа манба орқали таъминлаш чоралари ҳам кўрилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Соат 12:08 да «Бектемир» подстанциясининг 10 кВ кучланишли қурилмасидан чиқувчи тармоқларга кучланиш берилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тикланди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати