2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Ҳисоботлар
2025 ЙИЛ САРҲИСОБИ: Модернизация дастури ва янги қурилиш доирасида 6 та подстанцияда жами 1 117 МВА қўшимча қувват яратилди (17-сонли)
  • 17.02.2026
  • 48

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида электр энергиясини узатиш, тизимларни эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бўйича 2025 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот-маълумотома.

Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (Акциядорлик жамиятининг Ягона акциядори Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги

Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПҚ–4249-сонли Қарорига асосан ташкил этилди бўлиб, асосий фаолияти электр энергиясини транспортировкаси ва давлатлараро транзитни амалга оширишдан иборат.

Акциядорлик жамияти таркибий тузилмасида 17 та филиал ва 1 та дирекция мавжуд (14 та МЭТ, “Энергомахсусавто”, “Energo-IT”, “Магистралтармоққурилиш” филиаллари, «500 кВ кучланишли Сурхон–Пули-Хумри электр узатиш тармоғи қурилиши» дирекцияси) бўлиб, унда жами 8 489 нафар (2 810 нафари олий, 3 875 нафари ўрта-махсус, 1 804 нафари ўрта маълумотли) раҳбар ва ишчи-ходимлар меҳнат фаолияти юритади.

1. АСОСИЙ ТЕХНИК КЎРСАТКИЧЛАР БЎЙИЧА:

Акциядорлик жамиятида жами 1 583 та подстанция мавжуд, шундан 500 кВ кучланишли 8 та, 220 кВ кучланишли 78 та, 110 кВ кучланишли 619 та ва 35 кВ кучланишли 878 та;

· куч трансформатори жами 2 619 та бўлиб, шундан 500 кВ кучланишли 48 та, 220 кВ кучланишли 171 та, 110 кВ кучланишли 1 076 та ҳамда 35 кВ кучланишли 1 324 тани;

· жами қуввати 51 830 МВА, шундан 500 кВ кучланишли 8 316 МВА, 220 кВ кучланишли 21 966 МВА, 110 кВ кучланишли 15 897 МВА ҳамда 35 кВ кучланишли 5 650 МВАни ;

· тармоқлар жами 37 211 км мавжуд, шундан 500 кВ тармоқлар 2 736 км, 220 кВ тармоқлар 8 986 км, 110 кВ кучланишли тармоқлар 14 202 км ҳамда 35 кВ кучланишли тармоқлар 11 288 километрни;

· таянчлар сони жами 138 672 та, шундан 500 кВ 7 633 та, 220 кВ 30 940 та,110 кВ 436 478 та ҳамда 35 кВ 53 621 тани ташкил этади.

 

2. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ УЗАТИШ (ТРАНСПОРТИРОВКА ВА ТРАНЗИТ) БЎЙИЧА:

 

Акциядорлик жамияти томонидан 2025 йил давомида транспортировка қилинган электрэнергиясимиқдори жами 78,4млрд. кВт∙соатни ташкил этди. Қўшни давлатларга транзит қилинган электр энергияси миқдори жами 1 176,5млн. кВт∙соатни(Қозоғистон-Қозоғистон, Туркманистон-Қирғизистон) ташкил этган.

Энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги, электр энергияси истеъмолини тежаш бўйича:

· Электр энергиясини тежаш режаси 109,4 млн. кВт∙соат этиб белгиланган ва амалда 110,0 млн. кВт∙соат ёки режага нисбатан 100,6 фоизни ташкил этган.

· Хўжалик истеъмоли режаси 4,9 млн. кВт∙соат белгиланган ва амалда 3,1 млн. кВт∙соат ташкил этиб, 1,8 млн. кВт∙соат тежалишига эришилди.

· Ўз истеъмоли режаси 68,6 млн. кВт∙соат этиб белгиланган ва амалда 41,3 млн. кВт∙соат ташкил этиб, 27,3 млн. кВт∙соат тежалишига эришилди.

Акциядорлик жамияти тасарруфидаги бино ва иншоотларга жами 833 кВт қувватли қуёш панеллари ўрнатилди. Улар орқали 949,7 минг кВт∙соат яшил энергия ҳосил қилиниб, шундан 645,3 минг кВт∙соат ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилди, 304,4 минг кВт∙соат электр таъминоти корхоналарига узатилди. Бундан ташқари, Акциядорлик жамиятида меҳнат фаолияти юритувчи 69 нафар ходимлари томонидан ўз яшаш хонадонларига жами 454 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди.

Электр энергияси ҳисобини юритиш бўйича:

Акциядорлик жамияти тасарруфидаги 1 583 та подстанциялардаги тижорат ва техник ўлчов нуқталарида ўрнатилди жами 17 321 та (3 300 та МЭТ филиалларида техник ва назорат, 14 021 та тақсимловчи тарқатувчи тармоқлардаги тижорат ҳисоблагичлар) электр ҳисоблагичларни “ҲЭТ” АЖнинг “Электр энергиясини сотишни автоматлаштириш маркази” филиалида жорий қилинган CAS дастурига мос келадиган 6 169 та ҳисоблагичларга алмаштирилди.

3. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА:

Трансформаторларни совитиш тизимларидаги 149 та двигатель ва 3 та мой насоси таъмирланган, электр узатиш ҳаво тармоқларида режали, навбатдан ташқари ва даврий кўриклар ўтказилди ҳамда 20 014 та изолятор, 4 975 та қуш қўнишидан ҳимоя қилиш мосламалари ўрнатилди.

Тармоқлар ва подстанциялардаги электр қурилмаларининг контакт бирикмалари тепловизор қурилмаси ёрдамида йил бошидан 190 та подстанция электр қурилмаларнинг контакт бирикмалари ҳамда 17 150 км электр тармоқлари тепловизор кўригидан ўтказилиб, аниқланган қизишлар ўз вақтида бартараф қилинди.

Шунингдек, тақсимлаш тармоқларининг 272 та подстанциясида ва 18 005 км тармоғида тепловизор кўриги ўтказилди.

Юқори кучланишли магистрал электр узатиш тармоқларини кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш, яъни бориш қийин бўлган ҳудудлар, муҳофаза зонасидаги янги қурилишлар, дарахтзорларни аниқлаш ҳамда авариявий ҳолатлар содир бўлганда электр тармоғининг шикастланган жойини қисқа муддатларда топиш мақсадида дрон орқали 845км тармоқ назорат кўригидан ўтказилди.

Кўрикдан ўтказиш ишлари давомида аниқланган нуқсонлар ўз вақтида бартараф этилиб, содир бўлиши мумкин бўлган авариявий ўчишларнинг олди олинди.

2025 йил давомида белгиланган режаларга мувофиқ жами 1 571 км тармоқ, 44 та трансформатор, 124 та коммутацион аппаратлар мукаммал таъмирланган, 17 225 км тармоқлари, 2 724 та трансформатор, 4 088 та коммутацион аппаратлар жорий таъмирланди.

Электр тармоғи хўжалиги объектларини ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида 200 тонна трансформатор мойи, 35 тонна турли русумдаги симлар, 10 км кабель маҳсулотлари, 60 дона металл ва темир-бетон таянч, 10 минг та изолятор, 1 тонна техник пластина, 21 та магистрал тармоқ подстанциялари учун ҳамда 37 та 110 кВ кучланишли, 39 та 35 кВ кучланишли тақсимлаш тармоқлари подстанциялари учун турли қувватдаги трансформаторлар захираси яратилди.

Аварияларни тезкор бартараф этиш мақсадида 222 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилиб, улар махсус автотранспорт, зарурий эҳтиёт қисмлар, алоқа ҳамда ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган.

Электр қурилмаларда авариявий ҳолатлар содир бўлганда ахборот алмашинувини йўлга қўйиш, маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида “Ситуацион таҳлил бошқармаси” 24 соатлик иш режимида фаолият юритмоқда.

Фавқулотда ўчишлар, хавфсизлик техникаси бўйича:

Ҳукуматнинг 2014 йил 6 мартдаги “Ягона электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сон  (2025 йил 31 декабрдан 850-сонли) қарорига асосан 2025 йилда магистрал электр тармоқларида 63 маротаба II даражали ўчишлар ҳисобга олинган бўлиб, авариявий ўчишлар содир бўлмаган.

2025 йилда Акциядорлик жамияти филиалларида 3 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган. “Навоий МЭТ” филиалида ўлим оқибатли, “Қорақалпоғистон МЭТ” филиалида ўлим оқибатли, “Тошкент МЭТ” филиалида ўрта оғир жароҳатли бахтсиз ҳодиса. Ҳар бир ҳолат бўйича ваколатли органлар суриштирув-текшируви (тергови) ўтказилган, хавфсизлик техникаси талабларини ўргатиш ва унга риоя қилишни назорат қилиш бўйича тегишли ишлар олиб борилди.

Ҳукуматнинг 598-сонли қарори ижроси бўйича

Бош пудратчи — ЎзбекэнерготаъмирАЖ билан (12 та субпудратчи) “тайёр ҳолда топшириш” (фаст-траcк” усулида) тамойили асосида умумий қиймати 1 424,0 млрд. сўмлик шартномалар имзоланган, 719,1 млрд сўм тўловлар амалга оширилди.

2025–2026 йилларда жами 40таобъектда (23та подстанция, 17та тармоқ)модернизация қилиниши белгиланган. 2025 йилда 1 та электр узатиш ҳаво тармоғи қурилиш ишлари якунланди, 21 та (8 та тармоқ, 13 та подстанция) ишлар бошланган.

2025 йилда ишга туширилиши белгиланган Л-Истиқбол-1 ва Л-Истиқбол-2   110 кВ кучланишли электр тармоғи 220 кВ кучланишли “Сергели” подстанциясига улаш бўйича ишлар якунланган.

Ҳукуматнинг 599-сон қарори ижроси бўйича:

· Бош пудратчи — ЎзбекэнерготаъмирАЖ билан умумий қиймати 836,4 млрд. сўмлик шартномалар имзоланган, 250,9 млрд сўм тўлов амалга оширилди.

· Бош пудратчи — ЎзэноргоинжинирингАЖ билан умумий қиймати 77,6 млрд. сўмлик шартномалар имзоланган, 23,3 млрд сўм тўлов амалга оширилди.

Шунингдек, Ҳукуматнинг тегишли топшириғи билан чора-тадбирлар режаси (объектлар рўйхати) тасдиқланди. Қарор асосида модернизация қилинадиган объектлар сони 94 та этиб белгиланди.

· 53 та подстанция (110 кВ кучланишли 26 та ва 35 кВ кучланишли 27 та);

· 930 км тармоқ 41 та объект (110 кВ кучланишли 21 та ва 35 кВ кучланишли 20

· 23 та янги трансформатор харид қилинди, қуввати 175,0 МВА;

· 3 та подстанцияда янги КРУН ячейкалари ўрнатилди;

· 99 тонна сим харид қилинди (ўта юклама билан ишлаётган тармоқларда 58 км сим алмаштирилди).

Махсус автотранспорт бўйича:

Акциядорлик жамияти филиалларида 394 дона махсус транспорт воситалари мавжуд бўлиб, шундан 17 дона автобус, 197 дона махсус автотранспорт (манипулятор, юк ортувчи, кўтарувчи ва лаборатория), 116 дона юк ташувчи транспортлар, 64 дона механизация (трактор, булдозер, эксковатор) техникалари мавжуд.

4. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ БЎЙИЧА

2025 йил учун 393,0 млн доллар хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 413,1 млн доллар (режага нисбатан 105,1 фоиз) ўзлаштириштирилди, шундан 150,9 млн доллар давлат кафолати остидаги чет эл маблағлар ва 262,2 млн доллар бошқа хорижий инвестиция маблағларини ташкил этган.

Инвестиция лойиҳалари доирасида консалтинг компаниялари ҳамда бош пудратчиларни танлаш бўйича ўтказилди халқаро тендер савдолари натижаларига кўра тендер ғолиблари билан 126,2 млн доллар миқдоридаги 11 та шартнома имзоланган.

Шунингдек, 79,9 млн доллар қийматидаги 1 та лойиҳа бўйича техник-иқтисодий асослари тасдиқланган ҳамда 42,0 млн доллар қийматидаги 1 та лойиҳа бўйича техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқиш ва келишиш ишлари якунланиб, тасдиқлаш учун Ҳукумат комиссиясига киритилди.

Хорижий инвестициялар хисобидан умумий қиймати 200,2 млн доллар бўлган 2 та инвестиция лойиҳаси доирасида 213 км 220 кВ кучланишли ва 209 км 500 кВ кучланишли тармоқ ҳамда 1 602 МВА қувватли 1 та 500 кВ кучланишли подстанция қурилиш ишлари якунланган.

Ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди лойиҳаларни амалга оширилиши бўйича:

Ҳукуматнинг 53-сонли қарорига асосан инвестиция дастури доирасида соҳа маблағлари ҳисобидан 8 та инвестиция лойиҳалар бўйича жами 49,4 млн доллар ўзлаштириш белгиланган ва амалда 59,9 млн доллар ўзлаштирилиб, режа 121 фоизга бажарилди.

Амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида 54 км 220 кВ электр узатиш тармоғи ҳамда 500 МВА 1 та 220 кВ подстанция ишга туширилди. Модернизация дастури ва янги қурилиш доирасида 6 та подстанцияда жами 1 117 МВА қўшимча қувват яратилди.

“Магистрал электр тармоқ подстанциялари ишончлилигини ошириш” (подстанцияларни модернизация ва реконструкция қилиш, фаза-1 доирасида ишларни якунлаш) лойиҳаси умумий қиймати 292,1 млн доллар бўлиб, 2017-2025 йиллардаЖаҳон банки ва соҳа маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, магистрал электр тармоқларидаги 500-220 кВ кучланишли 22 та подстанцияларда модернизация ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, эркин иқтисодий ва махсус саноат зоналар, технопаркларнинг ташқи электр таъминоти учун жами 6 та, “Янги Ўзбекистон” массивларининг ташқи электр таъминоти бўйича 5 та лойиҳалар доирасида 2025–2026 йилларда давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган бўлиб, ишлар давом эттирилмоқда.

5. ТРАНСФОРМАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА:

Акциядорлик жамиятини институционал ривожлантириш, электр энергиясининг эркин бозорига тайёрлаш, узоқ муддатли ривожланиш стратегияларни ишлаб чиқиш, иқтисодий ва инсон ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, тизимга рақамли технологияларни ва дастурий таъминотларни янада кенгроқ жорий қилиш, бошқарувда ва технологик жараёнларда инсон омилини қисқартириб, адолатли тизимларни яратиш, коррупцияни олдини олиш, операцион самарадорликни ошириш, электр энергетика тизимини ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда шу каби бошқа муҳим ижтимоий, иқтисодий ва технологик вазифаларни амалга оширишга эътибор қаратилди.

Ҳукуматнинг 844-сонли қарорига мувофиқ “Ҳудудий ЭТ” АЖ тизимидаги мавжуд 35 кВ ва ундан юқори кучланишли подстанция ва ҳаво тармоқлари Акциядорлик жамияти тасарруфига баланс қийматида ўтказилиб, узатиш тармоғи сифатидаги салоҳияти ва активлари қиймати оширилди.

Халқаро консалтинг компанияси иштирокида компаниянинг 2035 йилгача мўлжалланган молиявий модели ишлаб чиқилиб, уни мунтазам янгилаб бориш тизими йўлга қўйилди.Халқаро кредит рейтинг агентликларининг тавсияларига асосан мустақил (standalone) кредит рейтингини ошириш бўйича Fitch reytings ва S&P халқаро кредит рейтинг компаниялари жалб этилди.

Экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этиш йўлга қўйилди, ҳозирда E&Y консалтинг компанияси томонидан ESG диагностикаси ўтказилиб, натижаларининг таҳлили ва аниқланган ESG бўшлиқларини бартараф этиш бўйича тавсиялар ва ташаббуслар рўйхати ишлаб чиқилди. Атмосферага чиқариладиган Scope 1 ва Scope 2 иссиқхона газларининг миқдорий ўлчовлари баҳоланган, шунингдек ESG барқарор ривожланиш ҳисоботини якунлаш жараёни кетмоқда.

Халқаро консалтинг компаниялари иштирокида харид жараёнларининг коррупцияга қарши ҳимоя тизимини яратиш ва “форензик” аудит текширувларини ўтказиш мақсадида PWC халқаро консалтинг компанияси жалб этилди, ҳозирда аудит якунланиш босқичида ишлар давом эттирилмоқда.

Компаниянинг янги инвестиция сиёсати ишлаб чиқилди, ходимларни ривожлантириш, мослаштириш ва самарадорлигини оширишни ўз ичига олган HR-стратегия тасдиқланган.

Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (IFRS)ни сифатли жорий этиш бўйича уч нафар халқаро сертификатга эга бўлган мутахассислар шакллантирилди, 2024 йил ва 2025 йилнинг 6 ойлиги учун халқаро аудиторлар тасдиқлаган йиллик IFRS ҳисоботлари тайёрланиб, нашр этилди.

Жаҳон банкининг бошқа “Институционал салоҳиятни ошириш” (IBL) лойиҳаси доирасида умумий миқдори 430 минг АҚШ доллари қийматидаги грант маблағлари ҳисобига катта тўртликка кирувчи “PWC” халқаро консалтинг компанияси жалб этилди ва 3 та лойиҳа амалга оширилди:

· Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (IFRS)га мувофиқ янги молиявий ҳисобот сиёсати ишлаб чиқилди;

· Қисқа, ўрта ва узоқ муддатли бюджетлаштириш тизими жорий этилди;

· COSO (Committee of Sponsoring Organizations of the Treadway Commission) концепциясига асосланган рискларни бошқариш тизими жорий этилди.

Эслатиб ўтамиз, COSO концепцияси – бу ташкилотларда ички назорат ва рискларни бошқариш тизимларини ташкил қилиш ва баҳолаш учун кенг қабул қилинган стандартлар тўплами ҳисобланади.

Маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш бўйича ISO 9001, коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ISO 37001, рискларни бошқариш бўйича ISO 31000, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ISO 14001, меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бўйича ISO 45001 ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича ISO 50001 халқаро стандартлари жорий этилди.

Жамиятда 2019-2024 йиллар учун МҲХС (Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари) асосидаги консолидaциялашган молиявий ҳисоботлар бўйича ижобий аудиторлик хулосалари олинган. 2025 йил учун консолидaциялашган молиявий ҳисоботлар 2026 йилнинг 15 июнига қадар аудиторлик текширувлари якунига кўра хулосалар олиш белгиланган.

Ҳукуматнинг тегишли қарори мувофиқ “ҲЭТ” АЖ тизимидаги 35–110 кВ кучланишли 1 492 та подстанция ва 23 927 км тармоқлари жамият балансига ўтказилди.

Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилди ахборот-ўлчов тизими (АИСКУЭ) ишга туширилди.

Рақамлаштириш бўйича:

Харидлар жараёнининг шаффофлиги таъминланган. Барча харидлар коррупциявий рискларни минималлаштириш ва инсон омилини қисқартириш мақсадида электрон савдо тизимлари орқали амалга оширилди.

“Ўзбекистон Республикаси энерготизимидаги электр тармоқларининг рақамли модели ва интерактив харитаси” лойиҳаси ишга туширилди. Юқори кучланишли подстанциялар ҳамда ҳаво тармоқларининг кадастр ҳужжатлари ҳамда муҳофаза минтақаларини қамраб олган “Геоахборот тизими” яратилди. Кадастр агентлигига телекоммуникaция тармоқлари орқали давлат кадастрлари маълумотларини тўғридан-тўғри тақдим этиш йўлга қўйилди.

Акциядорлик жамиятининг локал ҳисоблаш тармоғи қайта ташкил қилинган ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ тармоқ хавфсизлигини таъминлаш, ресурсларга киришни бошқариш ва тармоқни оптималлаштириш мақсадида фаол каталог (Active Directory) хизмати ишга туширилди. Бу тизим бир сервердан бутун тармoқдаги қурилмалар ва фойдаланувчиларни ишончли бошқариш имконини таъминланган. Рақамлаштириш бўйича соҳага оид мавзуларда видео ва аудио дарсларини тайёрлаш ва жойларда ходимларга етказиш амалиёти йўлга қўйилди ва давом эттирилмоқда.

2025 йил 30 апрелда ERP лойиҳаси бўйича халқаро Consortium TERRALINK билан шартнома имзоланган, 2025 йил декабрь ҳолатига бизнес-жараёнларни таҳлил қилиш, тизим архитектураси ва техник созлаш ишлари якунланиб, ускуна ва дастурий таъминот 100% етказиб берилди.

Шунингдек, 2025 йил январь ойидан 500 кВ кучланишли подстанциялар учун лойиҳалаш, реконструкция ва мониторингни қўллаб-қувватлаш мақсадида 3D рақамли моделлар ишлаб чиқилди. 2025 йил май ойидан бошлаб 35-110 кВ кучланишли подстанциялар периметрларига 1 065 дона ақлли видео кузатув қурилмалари ўрнатилди, декабрь ойида 4 та оператив гуруҳ боди-камера билан таъминланиб, хизмат фаолиятида шаффофлик ва хавфсизликни ошириш бўйича синов лойиҳаси жорий этилди.

Кадрлар малакасини ошириш учун 2025 йил октябрь ойида Хитойнинг Шенжен шаҳрида энергетика сектори учун киберхавфсизлик, рақамлаштириш ва телекоммуникация бўйича ўқув семинарида иштирок этилди.

Маълумотлар, тизимлар ва технологиялар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни белгиловчи ягона IT-архитектура яратилди, Акциядорлик жамиятининг 2030-йилгача мўлжалланган рақамлаштириш стратегияси ишлаб чиқилиб, тасдиқлаш учун Кузатув кенгашига киритилди, CАS дастури ва “Энергоназорат” платформаси интеграция қилинган, API ишлаб чиқилиб, ўзаро маълумот алмашинуви ва ҳисоблаш методологиялари жорий этилди.

6. КОМПЛАЕНС ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ БЎЙИЧА:

Акциядорлик жамиятининг мувофиқлик тизими (комплаенс) хизматида штатлар сони бўйича 2та, яъни хизмат бошлиғи ва бош мутахассис фаолият олиб бормоқда. 2025 йилда Жамиятнинг ходимлари ўртасида манфаатлар тўқнашуви ҳамда коррупциявий ҳолатлар аниқланмаган. “E-Anticor” платформасига ҳар чорак якуни билан тегишли маълумотлар киритилиб борилди.

Шунингдек, 2025 йил 24 апрелда Акциядорлик жамиятининг Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати томонидан иқтисодий ўқиш ташкил этилди. Тадбирда Жамият ва унинг ҳудудий филиалларидан 150 нафар раҳбар ва ходимлар иштирок этиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

2025 йилнинг июнь ойида “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” ISO 37001:2025 Халқаро стандарт бўйича ўқув курси ташкил этилди ва ўқув курсида Акциядорлик жамияти марказий аппарати ва унинг ҳудудий филиалларидан 40 нафар ходим қатнашиб, коррупцияга қарши кураш йўналишида ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб тегишли сертификатларни олган.

Ишга жойлашаётган номзодларни текшириш реестри юритилиб 2025 йилда ишга қабул қилинган 17 нафар ходим ўрганилиб, кадрлар бошқармасига тегишли хулосалар тақдим қилинган.

Давлат харидлари бўйича “Энг яхши таклифларни танлаб олиш” йўли билан ўтказилди савдолар бўйича 19 та контрагент маълумотлари ўрганилиб, тегишли хулосалар берилди.

Акциядорлик жамияти марказий аппарати ва ташкилот тасарруфидаги ҳудудий филиаллар раҳбар ва ходимларини коррупцияга қарши курашиш соҳасида билим ва малакасини ошириш мақсадида 2025 йил сентябрь-октябрь ойларида Коррупцияга қарши курашиш Виртуал академияси ўқув курсларида Жамият марказий аппарати ва филиаларининг 1 122 нафар раҳбар ва ходимлари масофавий ўқитилиб, тегишли сертификатларга эга бўлишди.

2025 йилнинг 25 декабрь куни Акциядорлик жамиятининг Мувофиқлик тизими комплаенс хизматининг фаолияти бўйича халқаро стандарт талабларидан келиб чиққан ҳолда Коррупцияга қарши бошқарув тизими (ИСО 37001) бўйича сертификат олинган.

7. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР, ХАРАЖАТЛАРНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА:

2025 йилда жамият бўйича жами 400,0 млрд сўм миқдорида сарф харажатларни қисқартириш, иқтисод қилиш ва оптималлаштириш режалаштирилди, амалда 405,3 млрд сўмни, жумладан:

I чорак 36,9 млрд сўм, амалда 37,1 млрд сўм;

II чорак 58,4 млрд сўм, амалда 59,1 млрд сўм;

III чорак 105,3 млрд сўм, амалда 106,2 млрд сўм;

IV чорак 199,4 млрд сўм амалда 202,6 млрд сўмни ташкил этди.

Акциядорлик жамиятининг 2025 йил 1 январь ҳолатига дебитор қарздорлиги 2 738,4 млрд сўмни ташкил этган бўлса, бу қарздорлик 2026 йил 1 январь ҳолатига 4 013,8 млрд сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 1 275,4 млрд сўмга кўпайган.

Маълумот учун: Қарздорликнинг ошиши Ҳукуматнинг 598- ҳамда 599-сон қарорлари доирасидаги инвестиция лойиҳалари учун пудрат ташкилотларга ажратилди бўнаклар ҳисобидан келиб чиққан ва ишлар бажарилиши билан камаяди.

Кредитор қарздорлик 2025 йил 1 январь ҳолатига 2 134,9 млрд сўмни ташкил этган бўлса, 2026 йил 1 январь ҳолатига 5 707,1 млрд сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 3 572,2 млрд сўмга ошган.

Маълумот учун: Ҳукуматнинг 844-сонли қарорига асосан “ҲЭТ” АЖ дан “Ўзбекистон МЭТ” балансига ўтказилди электр тармоқлари қиймати (4,2 трлн. сўм) жамиятларнинг устав капиталидаги давлат улушини мос равишда ўзгартириш орқали қопланиши белгиланган. Акциядорлик жамиятнинг Умумий йиғилиши қарори қабул қилингунга қадар мазкур қиймат кредитор қарздорлик сифатида қайд этиб борилиши сабабли қарздорлик кўпайиши кузатилмоқда.

Давлат харидлари бўйича:

2025 йилда жами 1 720 та 373,1 млрд.сўмлик харидлар амалга оширилди. Шундан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “new.cooperation.uz” порталида рўйхатдан ўтган маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан 381 та 146,4 млрд сўмлик, электрон дўкон орқали 99 та 3,5 млрд сўмлик, миллий дўкон орқали 26 та 286,2 млн сўмлик ҳамда Uz.RTXB орқали 290 та 24,8 млрд сўмлик, “Энг мақбул таклифларни танлаб олиш” орқали 28 та 55,8 млрд сўмлик, ягона етказиб берувчилар орқали 88 та 48,8 млрд сўмлик, хt-xarid.uz 427 та 12,3 млрд сўмлик, тендер савдолари орқали 1 та 12,0 млрд сўмлик, “Ekoplatforma.uz” (xarid.uzex.uz) орқали 3 та 13,1 млрд сўмлик ҳамда тўғридан-тўғри (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарори иловасига мувофиқ) 377 та 56,0 млрд сўмлик, электрон шартномалар тузилди.                                                                        

8. ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ИЖРО ИНТИЗОМИ БЎЙИЧА:

2025 йил давомида жамиятга жами 231 та (96 та сabinet pm2.gov.uz сайти, 50 таси edo.ijro.uz сайти орқали, 82 таси ёзма ва 3 таси оғзаки) мурожаат келиб тушган бўлиб, 211 таси муддатида кўриб чиқилиб, ўз ечимини топган, 20 таси таалуқлилиги бўйича юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ҳамда фуқароларни қабул қилиш учун алоҳида хона ажратилиб, видео камера билан жиҳозланган.

Акциядорлик жамияти томонидан барча қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари қатъий назоратга олинган бўлиб, уларнинг ижроси белгиланган муддатлар ичида бажарилди. "ljro.gov.uz" ягона электрон тизимида ташкилот учун ижро муддати белгиланган қонунчилик ҳужжатлари 154 та (1 та Қонун, 20 та Фармон, 2 та Фармойиш, 87 та қарор ва 44 та баёнларда) ва топшириқлари бўйича 589 та (1 та Қонун, 99 та Фармон, 9 та Фармойиш, 365 та қарор ва 115 та баён) топшириқ мавжуд бўлиб, улардан 404 таси бажарилди, 185 та топшириқ бажарилмоқда.

9. ЮРИДИК ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сонли “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида МЭТ филиаллари тасарруфидаги электр тармоқларининг муҳофаза зоналари ҳудудларида 2026 йил 5 январь ҳолатига аниқланган ноқонуний қурилмалар сони 1 095 тани ташкил этган.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан 2025 ҳисобот йили давомида мамлакатимиздаги электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилди, белгиланган режа тўлиқ бажарилди.

Абдумалик Назиров, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси