2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Ёшлар сиёсати
Чимёнда "спорт тарғиботчи"лари учун қишки спорт ўйинлари фестивали ўтказилди
  • 17.02.2026
  • 34

Жорий йилнинг 13–15 февраль кунлари Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги Чимён қишлоғида вазирлик ва идораларда фаолият юритаётган "спорт тарғиботчи"лари ўртасида спортнинг қишки экстремал спорт турлари бўйича спорт фестивали ҳамда ўқув семинарлари ўтказилди.

Тадбир давомида спорт тарғиботчилари ўртасида амалий тажриба алмашиш, ўз соҳаларида спорт тарғиботини янада кучайтириш йўллари билан яқиндан танишиш, спортни оммалаштириш, аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш, ёшларни спортга кенг жалб этиш борасида замонавий ёндашувлар ва самарали усуллар бўйича муҳим билим ва кўникмалар берилди.

⚡️ Шунингдек, тадбирда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ "спорт тарғиботчи"си ҳам фаол иштирок этиб, спортни тарғиб қилиш ва соғлом турмуш тарзини оммалаштириш йўналишидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлади.

Шу нингдек, тадбир давомида Спорт вазирлиги томонидан туман-шаҳар ва вилоят давлат органлари ходимлари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида 2026 йилда ташкил этиладиган оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича қўшимча маълумотлар тақдимоти ҳам ўтказилди.

✅Тадбир доирасида иштирокчилар ўртасида мини футбол, волейбол, стритбол ҳамда стол тенниси спорт турлари, шунингдек, «Заковат» интеллектуал ўйини бўйича беллашувлар ўтказилиб, Акциядорлик жамиятимизнинг "спорт тарғиботчиси" Одилжон Воҳидов иштиирок этган стритбол спорт мусобақасида энергетиклар жамоаси фахирли бириснчи ўрини эгаллашди. Тадбир сўнггида совриндорлар тантанали равишда тақдирланди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati