
⚡️ “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 35 кВ кучланишли «Ялонғоч-1» электр узатиш ҳаво тармоғида режа асосидаги жорий таъмирлаш ишлари муваффақиятли бажарилди.
Таъмирлаш жараёнида:
▪️ Тармоқ тўлиқ техник кўрикдан ўтказилди;
▪️ Аниқланган камчилик ва носозликлар бартараф этилди;
▪️ Эскирган ва шикастланган изоляторлар янгиларига алмаштирилди.
⚡️ Мазкур ишлар электр узатиш тизимининг ишончлилигини ошириш, электр энергиясини истеъмолчиларга барқарор ва сифатли етказиб беришни таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган.
Ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида авария ҳолатларининг олдини олиш, электр таъминотининг барқарорлиги ва хавфсизлигини оширишга эришилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!
https://t.me/NamanganMET_Axborot