2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Қорақалпоғистон Республикаси: 110 кВ кучланишли Л-Орайлиқ электр узатиш ҳаво тармоғида аниқланган нуқсон бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди
  • 17.02.2026
  • 8

Бугун соат 17:35 да Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида 110 кВ Л-Орайлиқ электр узатиш ҳаво тармоғи фавқулотда ўчди.

Натижада Кегейли, Қораўзак, Бўзатов, Чимбой ва Нукус туманлари айрим истеъмолчиларининг электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда. Шунингдек, истеъмолчиларни бошқа манба орқали таъминлаш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Айни дамда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 18:38 да айрим истеъмолчилар электр таъминоти бошқа манбадан таъминланди.

Cоат 23:36 да 110 кВ кучланишли Л-Орайлиқ электр узатиш ҳаво тармоғида аниқланган нуқсон бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти тўлиқ тикланди. 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз. 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati