2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Қуёш панели ўрнатганмиз. “Электросет”дан қўнғироқ қилиб, 2-3 кун ичида ўтишади ходимлар, деб айтишди. Лекин ҳеч ким келмади...»
  • 18.02.2026
  • 25

Мурожаат эгаси: Атажанов Матриза Қурбонбой ўғли

Электрон почта: m.m.atajanov.09@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Мен Атажанов Матриза Қурбонбой ўғли — Хоразм вилояти, Хозорасп тумани, Карвак қишлоғи, “Шовот” маҳалласи, ...... кўчаси, ...-уйда яшовчи фуқароман. Уйимизга қайта тикланувчи энергия — қуёш панели ўрнатганмиз. Техник шартларни олганмиз. “Электросет”дан қўнғироқ қилишди. 2-3 кун ичида ўтишади ходимлар, деб айтишди. Лекин 5 иш куни ўтди ҳамки, ҳеч ким келмади! Шу ҳақида маълумот бера оласизми? Қанча вақт ичида келиб текширади ва шартнома тузиб давлатга узатсак (сотсак) бўлади?

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 35-110 ва 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/49972

Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

het.uz – расмий веб-сайти

Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

Call centre: 1154

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР:

 Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси

Телефон: +99877 070-12-32

Платформа: https://energymarket.uz/

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги Энергия самарадорлиги платформасида ишлаш бўйича услубий қўлланмани тақдим этади!

esma.uzex.uz (https://esma.uzex.uz/home) – платформаси аҳоли ва бизнес субъектларини энергия сервис бозоридаги хизмат кўрсатувчилар, энергия аудиторлар, етказиб берувчилар ва молия ташкилотлари билан боғлаш учун хизмат қилади.

Шунингдек, аҳолига субсидия ва компенсациялар фақатгина ушбу платформа орқали берилади. https://t.me/esma_news/47

Батафсил: https://www.youtube.com/watch?v=ncF8q-7fa-s&t=8s

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati