2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Наврўз» подстанциясида профилактика ишлари амалга оширилди
  • 23.02.2026
  • 9

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Наврўз» подстанциясида профилактика ишлари бажарилди. Мазкур тадбирлар электр таъминоти ишончлилигини ошириш, ускуналарнинг сифатли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Хусусан:
▪️ 110 кВ кучланишли Гулистон-1 линия ажраткичи қурилмасида техник кўрик ва профилактик хизмат ишлари олиб борилди;
▪️ 110 кВ кучланишли айланиб ўтувчи ажраткич да фазалар фарқи бўялди;
▪️ Механик қисмлар мойланди;
▪️ Контакт қисмларининг мустаҳкамлиги текширилиб, қотириш ишлари амалга оширилди.

⚙️  Бажарилган профилактик тадбирлар электр қурилмаларининг ишончли ишлашини таъминлаш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб беришга хизмат қилади.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati