2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Ҳақулобод» подстанциясида техник профилактика ишлари бажарилди
  • 24.02.2026
  • 5

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Подстанциялар хизмати Норин–Учқўрғон устачилик бўлаги мутахассислари томонидан 110/35/10 кВ кучланишли «Ҳақулобод» подстанциясида кенг кўламли профилактик таъмирлаш ва синов ишлари амалга оширилди.

⚙️ Хусусан, Т-2 куч трансформатори ҳамда ОД-КЗ 110 кВ ускуналарида профилактик таъмирлаш ва техник синов ишлари муваффақиятли якунланди. Мазкур ишлар давомида ускуналарнинг техник ҳолати тўлиқ кўздан кечирилиб, зарур созлаш ва мустаҳкамлаш ишлари бажарилди.

Ушбу тадбирларнинг асосий мақсади — подстанция жиҳозларининг ишончли ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, фавқулодда носозликларнинг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашдир.

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/NamanganMET_Axborot