2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 110/6 кВ кучланишли «Ўзбекистон» подстанциясида техник ишлар олиб борилмоқда
  • 19.02.2026
  • 18

"Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан мазкур энергетика объектининг ТС-6-1 ҳамда В–ТС-6-1 қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, ускуналарда синов ишлари бажарилиб, трансформатор корпусига коррозияга қарши бўёқ тортиш ишлари олиб борилмоқда.

⚙️ Шунингдек, 110 кВ очиқ тақсимлаш қурилмасида (ОРУ-110 кВ) навбатдан ташқари текширув ўтказилиб, ускуналар иссиқлик тасвирлаш (тепловизор) камера ёрдамида кўздан кечирилмоқда.

Ишлар электр таъминоти тизимининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида, хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда олиб борилмоқда. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

https://t.me/SamarqandMET_Axborot