2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
МИРЗО УЛУҒБEК ТУМАНИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛEКТР ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
  • 25.02.2026
  • 25

Бугун, 2026 йил 25 февраль куни соат 12:00 дан 14:00 гача Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/6 кВли «Ботаника» подстанциясида модернизация дастури доирасида 6 кВ бўлган юқори кучланишли электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини хавфсиз олиб бориш мақсадида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилади. Шу муносабат билан:

Мирзо Улуғбек туманининг: «Оққўрғон» ҳамда «Катта Дархон» МФЙларининг айрим ҳудудларида электр энергияси вақтинча ўчирилади.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Режалаштирилган ишлар муваффақиятли амалга оширилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati