

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан Чортоқ туманида жойлашган 110/6 кВ кучланишли «Сувчи-1» подстанциясида қуввати 16000 кВА бўлган куч трансформатори тўлиқ мукаммал таъмирдан чиқарилди.
⚙️ Таъмирлаш жараёнида трансформаторнинг асосий узеллари батафсил кўздан кечирилди, замонавий усуллар асосида техник диагностика ишлари амалга оширилди. Аниқланган носозликлар бартараф этилиб, эскирган ҳамда яроқсиз ҳолга келган қисмлар янгиларига алмаштирилди.
Шунингдек, трансформаторнинг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида зарур синов ишлари ўтказилди ҳамда барча техник кўрсаткичлари белгиланган меъёрларга мувофиқлиги текширилди.
✅ Амалга оширилган ушбу мукаммал таъмирлаш ишлари натижасида ҳудуд истеъмолчиларини ишончли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш ишончлилиги янада оширилди.
⚡️ Юқоридаги фотосуратларда трансформаторнинг таъмирлашдан олдинги ва кейинги ҳолатини кўрсатиб ўтилган.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!