2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Хотин-қизлар
Спорт — соғлом ҳаёт ва жамоавий бирдамлик тимсоли!
  • 02.03.2026
  • 22

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ҳамда  2024 йил 4 декабрдаги “Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-421-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва спортга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш ишлари олиб борилмоқда.

 Мисол учун, "Тошкент шаҳар магистраль электр тармоқлари" филиалида 2026 йил учун режалаштирилган спорт тадбирлари доирасида хотин-қизлар ўртасида волейбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақа қизиқарли, шиддатли ва ҳаяжонга бой тарзда ташкил этилди. Ҳар бир жамоа ғалаба учун астойдил кураш олиб борди, майдонда ҳақиқий спорт руҳи ва жамоавий ҳамжиҳатлик намоён бўлди.

Беллашув якунида эса энг катта ғалаба — дўстлик ва бирдамлик бўлди.

Бундай спорт тадбирлари жамоа аъзолари ўртасида аҳилликни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва хотин-қизлар фаоллигини оширишга хизмат қилади.

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! 

http://t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot