

Тошкент шаҳрида жойлашган мазкур энергетика объекти ҳудудида табиий офат, яъни зилзила содир бўлган ҳолатда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш бўйича тактик-ўқув машғулотлар ташкил этилди.
Машғулотлар Учтепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилди.
Тадбирда:
♦ фавқулодда ҳолатларда ходимларнинг ҳаракат алгоритмини аниқлаш ва ўрганиш,
♦ эвакуация тартиби ва бу жараёнда эътибор берилиши зарур бўлган жиҳатларни ўзлаштириш,
♦ жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ва маҳоратини маш қилиш,
♦ қутқарув хизматлари билан ҳамкорлик масалаларини амалий машғулотларда синовдан ўтказиш
ва бошқа шу каби муҳим жиҳатлар ўзлаштирилди.
✔️ Бу каби машғулотларни ўтказишдан кўзланган мақсад — эҳтимолий зилзила ҳолатида тезкорликни ошириш, ходимлар ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, бундай тадбирлар фавқулодда вазиятларга тайёргарлик даражасини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг!