2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
FM.87.9 тўлқинларида ОАВ ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама мажлиси ўтказилгани ҳақида ахборот берилди
  • 04.03.2026
  • 10

«Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Ахборот» информацион дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти босқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби У.П.Урунов Акциядорлик жамиятининг 2025 йилги фаолияти ОАВ ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилингани ҳақида ахборот берилди.

Эслатиб ўтамиз, “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1-март санасигача ўз фаолиятига оид ҳисоботни расмий веб-сайтларига жойлаштириши ҳамда қайси санада уни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақида хабар бериши белгилаб қўйилган.

Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида бу ҳақда эълон маълум қилинди. Бугунги ҳисоботлар муҳокамасига бағишланган анжуманда видеоконференсалоқа орқали ОАВ ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Радиобошловчи — Дилфуза Юсупова. Дастурни журналист Нилуфар Аҳмедова тайёрлаган.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2025 йил якунларига бағишланган ҳисоботлари оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик учун очиқ. Расмий веб-сайтнинг «ҲИСОБОТЛАР» рукнидан ўқиб-танишиб олиш мумкин. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati