2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Чимбой» подстанциясида режали жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди
  • 10.03.2026
  • 13

"Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиалига қарашли 110/35/10 кВ кучланишли «Чимбой» подстанциясида электр ускуналарининг ишлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди.

Олиб борилган ишлар:

• Куч трансформатори (Т-1-2-110 кВ) техник текширувдан ўтказилди;

• Куч трансформаторининг кириткичларидаги (ввод) мой сизиб чиқиши нуқсонлари бартараф этилди;

• Куч трансформаторининг мой сатҳи мейёрига келтирилди;

• Шинлар секциясидаги изоляторлар тозаланди;

• 10 кВ кучланишли комплект тақсимлаш қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ушбу жорий таъмирлш ишлар генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор етказиш учун хизмат қилади.

⚡️  Техник-муҳандислик ишлари электр хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! 

http://t.me/QoraqalpogistonMET_Axborot